Ироқ пойтахтида содир этилган теракт қурбонлари сони 250 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат расмийларига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Олдинроқ портлашларда 213 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Ироқда терактлар мунтазам равишда рўй бериб туради, бироқ Бағдоддаги сўнгги портлашлар АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари мамлакатга бостириб кирган 2003 йилдан бери қурбонлар сони бўйича энг йириги бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)