Москва мусулмонлар диний бошқармаси 5 июль куни Рамазон Ҳайити муносабати билан маҳбуслар ва ҳарбий хизматчиларга 1,5 минг совға улашади. Бу ҳақда, бошқарма матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бошқарманинг маҳбуслар билан ишлаш бўлими ‘Бутирка’ тергов изоляторида 200 дан ортиқ маҳбус учун Ҳайит намозини ташкил этади ва совғалар улашади. Муфтий Равиль Ғайнутдин, шунингдек, унинг ўринбосари Ильдар Аляутдинов номидан ҳарбий хизматчилар ҳам қутланади», — маълум қилди матбуот хизмати.
Кантемир дивизиясида хизмат қилаётган 200 мусулмон ҳарбийга, Дзержинский номидаги дивизияда минг кишига, Россия ИИВ ички қўшинлари бош қўмондонлиги алоқа бўлимида яна 50 кишига совғалар берилади.
Шунингдек, Ҳарбий-космик кучлар штабида 50 мусулмон иштирокида амри маъруф ва Ҳайит намози ўтказилади.
Изоҳ (0)