Россиянинг Иркутск вилояти губернатори Сергей Левченко ФВВга тегишли Ил-76 самолётининг қулаши муносабати билан 4 июлни мотам куни деб эълон қилди. Самолёт ўрмон ёнғинларини ўчириш учун жалб этилган эди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Иркутск вилоятида 4 июль, душанба кунини мотам куни деб эълон қилиш ҳақидаги фармойишни имзоладим», — маълум қилди Левченко журналистларга.
У йўқолган Ил-76 нинг парчалари топилгани ва қурбонлар бор эканлиги аниқ бўлганидан сўнг мазкур қарорни қабул қилганлигига аниқлик киритди.
Изоҳ (0)