ИШИД террорчи ташкилоти Бангладеш пойтахти Даккада уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди ҳамда акт чоғида 20 киши ўлдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 июлда бир гуруҳ қуролли кишилар шаҳарнинг дипломатик даҳасидаги Holey Artisan Bakery ресторанига бостириб кириб, ўт очди ва ичкаридаги одамларни гаровга олди. Операция чоғида камида 12 киши, шу жумладан, икки нафар чет эл фуқароси қутқарилди.
Расмий маълумотларга қараганда, отишма чоғида икки нафар полиция зобити ўлдирилган, 30 га яқин одам жароҳатланган. Бундан ташқари, беш нафар жангари йўқ қилинган, бир нафари қўлга олинган, яна икки нафари қидирилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)