Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) Исроил ва Фаластиннинг футбол ривожланишига ҳаракат қилаёганини кўрмоқда. Бу ҳақда ФИФАнинг Исроил ва Фаластин бўйича қўмитаси раиси ҳамда ташкилот президентлигига собиқ номзод Токио Сехвале маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
1 июль, жума куни Жанубий африкалик мутасадди бошчилигидаги ФИФА делегацияси Ғазога ташриф буюриб, Исроил ва Фаластин футбол федерациялари вакиллари билан учрашди.
«Сиёсат ва можаролар спорт масалаларига алоқадор эмас ва биз ФИФАнинг асосий мақсади – барчага футболни тақдим қилишга халал бермаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Шу сабабли, тегишли мамлакат органлари билан учрашиб, ушбу масала юзасидан муҳокама ўтказиш жуда муҳим эди. Ҳар икки томоннинг ривожланишга ҳаракат қилаётганини ҳис қилиш мен учун ёқимли бўлди. Албатта, бу тезкор жараён эмас, лекин биз масаланинг ечимини топишимизга ишонаман», – деб Сехвале сўзларидан иқтибос келтиради ФИФА матбуот хизмати.
Токио Сехваленинг айтишича, ФИФА президенти Жанни Инфантино минтақага шахсан ташриф буюради.
ФИФАнинг Исроил ва Фаластин бўйича қўмитаси ташкилотнинг 2015 йил, май ойида бўлиб ўтган конгрессида ташкил этилганди. Ушбу қўмита минтақада футбол ривожланиш йўлларини топиши керак. Исроил ва Фаластин футбол федерациялари раҳбарлари қўмита таркибига киритилган.
Изоҳ (0)