Россиянинг Иркутск вилоятида фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли Ил-76 самолёти ҳалокатга учрагани маълум қилинди. Самолёт 1 июль, жума куни эрталабки соатларда вилоятдаги ўрмон ёнғинларини ўчириш чоғида ғойиб бўлган эди, деб хабар беради «Интерфакс».
Айтилишича, борт тайга ҳудудидаги Карам аҳоли яшаш пункти яқинида қулаган. Воқеа жойига қидирув гуруҳи йўлланган. Экипаж тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Самолёт бортида, экипаждан ташқари, «АС Байкал ТВ» телекомпаниясининг суратга олиш гуруҳи ҳам бўлиши керак эди, аммо айрим сабабларга кўра улар ҳаво кемасига минмаган.
Изоҳ (0)