Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк номли халқаро аэропортда содир этилган теракт оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 41 нафарга етди. Шулардан 39 нафарининг шахси аниқланди. Бу ҳақда Haber 7 телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ ҳалок бўлганлар сони 36 нафар бўлгани расман маълум қилинганди. Жароҳатланганлар сони 147 кишини ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Истанбул аэропорти бир қатор портлашлардан сўнг қайта ишга тушди.
Изоҳ (0)