АҚШ Давлат котиби Жон Керри фуқароларининг Евроиттифоқдан чиқиш тўғрисидаги қарорига қарамай, Буюк Британиянинг дунёдаги мавқейи пасаймади деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда у Лондонга қисқа муддатли ташрифи чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Буюк Британиянинг дунёдаги ўрни пасаймади, бироқ ўзгарди. Шунга қарамай, мамлакат НАТО, G7, БМТ Хавфсизлик кенгаши каби ташкилотлардаги етакчилик мавқейини сақлаб қолишига умид билдираман», — дея таъкидлаган Керри.
АҚШ Давлат котиби Буюк Британияга референдумдан сўнг ташриф буюрган биринчи хорижий расмий шахс бўлди.
Изоҳ (0)