Туркиянинг Диёрбакир вилояти, Дижле уездида 28 июнь, сешанба куни кучли портлаш рўй берди. Бунинг оқибатида 5 киши жароҳатланди, дея хабар беради «ТАСС».
Қўлбола портловчи қурилма маҳаллий вақт билан 10:10 (Тошкент вақти билан 12:10) да ҳаракатга келтирилган. Hürriyet нашри манбаларига кўра, полициячилар бўлган автобус террорчилар нишонига айланган.
Икки полициячи ва уч фуқаро жабрлангани айтилмоқда, улар касалхонага етказилган.
Изоҳ (0)