Буюк Британия қироличаси Елизавета II ундан соғлиғи ҳақида сўрашганида, «ҳали тириклиги»ни айтиб, киноя қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Қироличанинг истеҳзоли гапи Евроиттифоқдан чиқиш ҳақидаги референдум натижалари, фунт курсининг тушиши ва Англия жамоасининг Евро—2016 доирасида Исландия билан ўйиндаги мағлубияти фонида янгради, дейилади Agence France Presse хабарида.
Қиролича икки кунлик ташриф билан Шимолий Ирландияга келганида, мамлакат биринчи вазири ўринбосари Мартин Макгиннес қиролича билан саломлашиб, «Аҳволларингиз яхшими?» — деб сўради.
«Ишқилиб, тирикман. Ҳа», — деб жавоб берди Елизавета II.
Изоҳ (0)