Бразилия полицияси мамлакатнинг марказий қисмидаги эстафета чоғида Олимпиада машъаласини ўчиришга уринган эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эркак Маракажу шаҳрида Олимпиада машъаласига бир челак сув сепиб юборди, бироқ уни ўчиролмади. Ҳуқуқбузар ўзга мулкка зиён етказганлиги учун қамоққа олинди. Энди унга нисбатан 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин. 27 ёшли эркакнинг ўзи полициячиларга шу тариқа ҳазиллашмоқчи бўлганини айтган.
Маълумот учун, 3 май куни старт олган Олимпиада машъаласи эстафетаси 95 кун мобайнида Бразилиянинг 329 аҳоли пунктида бўлиши ва 5 август куни ўйинларнинг тантанали очилиши чоғида «Маракана» стадионида ёқилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)