27 июнь, душанба куни Тошкент вақти билан 11:25 да Ўзбекистон пойтахтидан 385 километр жануби-шарқда, Қирғизистон ҳудудида магнитудаси 4,8 га тенг зилзила юз берди.
«Тошкент» марказий сейсмостанциясидан «Дарё»га маълум қилишларича, Қирғизистондаги зилзиладан сўнг Тошкент ва Наманганда 2 балли ерости силкинишлари сезилган.
Маълумот учун, Қирғизистон ҳудудида 26 июнь куни юз берган зилзила ҳам Тошкент ва Андижон шаҳарларида сезилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)