26 июнь, якшанба куни Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегара зонасида магнитудаси 6,3 га тенг зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази ва АҚШ Геология хизмати хабар бермоқда.
Зилзила эпицентри Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридан тахминан 390, Ўш шаҳридан 122 километр узоқликда жойлашган. Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 20 километр чуқурликда бўлган.
«Тошкент» марказий сейсмостанциядан «Дарё»га маълум қилишларича, зилзила кучи Тошкент ва Андижон шаҳарларида тахминан 3 баллни ташкил этган.
Изоҳ (0)