«Ўзбекэнерго» АЖ устав капиталини ошириш мақсадида жами номинал қиймати 7,411 триллион сўм бўлган қўшимча акцияларни чиқармоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Бу Ўзбекистон тарихидаги энг кенг кўламли акция чиқарилишидир. «Ўзбекэнерго» устав капитали эса шу тариқа 8,59 триллион сўмга етади. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси (4,22 триллион сўм), учинчи ўринда эса «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (917,75 млрд сўм) туради.
Маълумот учун, бугунги кунга келиб мамлакатдаги барча 688 акциядорлик жамиятининг жойлаштирилган ва муомалада бўлган акцияларининг умумий миқдори 28,76 триллион сўмни ташкил этади.
Изоҳ (0)