Хитойнинг Цзянсу провинциясига ёпирилган довул қурбонлари сони 99 кишига етди. 846 киши турли даражада жароҳат олди, деб хабар беради «Интерфакс».
Олдинроқ табиий офат оқибатида 78 киши ҳалок бўлгани ва салкам 500 киши яралангани билдирилганди.
Провинциянинг Яньчэн шаҳрида довул уйларни вайронага айлантирди, экин ерлари ва электр тармоқларига шикаст етказди, хавфли кимёвий моддалар сақланадиган қуёш батареялари заводи вайрон бўлди.
Шаҳар расмийларига кўра, уй-жойсиз қолган 1,5 мингдан ортиқ киши вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилди. Қутқарувчилар шикастланган электр ва телекоммуникация тармоқлари, сув қувурларини тикламоқда.
Изоҳ (0)