Москвадаги Внуково аэропортида йўловчиларни терминалдан самолёт бортигача етказадиган автобус ҳайдовчиси оламдан ўтди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, 52 ёшли эркакнинг ўлимига юрак-томир етишмовчилиги сабаб бўлган. Тергов қўмитасининг минтақадаги транспорт бошқармаси томонидан текширув ўтказилмоқда. Суд-тиббиёт экспертизаси белгиланган, юз берган ҳодисанинг барча тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)