Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати етакчиси Халид Машъал билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Jerusalem Post’га таяниб.
Нашр маълумотларига кўра, Эрдўғон ва Машъал Фаластин жамияти ичкарисидаги қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва Туркия томонидан гуманитар ёрдам берилиши имкониятларини муҳокама қилган.
Нашр таъкидлашича, сўнгги вақтларда Туркия раҳбарияти мамлакатнинг Исроил билан алоқалари кескин совиб кетган олти йиллик даврдан сўнг у билан яқинлашишга интилишига нисбатан умид ошмоқда.
Туркия ва Исроил ўртасидаги алоқалар 2010 йилда Исроил махсус топшириқли бўлинмалари «Мави Мармара» кемасидаги ўн нафар туркиялик активистни ўлдирганидан сўнг барбод бўлган эди. Ўшанда Туркия Исроилдан расмий узр, товон пули ва Ғазо сектори қуршовини бекор қилишни талаб этган, Исроил эса ўз навбатида, ҲАМАСнинг Туркиядаги фаолиятини чеклашни сўраган эди.
Изоҳ (0)