Буюк Британияда мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишини аниқ қилиб қўйган референдум натижаларини қайта кўриб чиқиш ҳақида петиция тузилди. Бу ҳақда, The Independent нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз, қуйида имзо чекканлар, ҳукуматни сайловчиларнинг 75 фоизидан камроқ қисми иштирок этган тақдирда ҳар икки томон ҳам 60 фоиздан кам овоз тўпласа, референдум қайта ўтказилиши лозимлигини белгиловчи қоидани қўллашга чақирамиз», — дейилади ҳужжатда.
Петицияни аллақачон 100 минг киши имзолагани айтилмоқда. Бу сон дақиқа сайин ошиб бормоқда.
Шу билан бирга, нашр петицияда илгари сурилган талаб қондирилишига шубҳа билан қарамоқда.
Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши борасидаги референдум 23 июнь куни бўлиб ўтди. Унда Brexit тарафдорлари минимал устунлик билан ғалаба қозонди: сайловчиларнинг 51,9 фоизи ЕИдан чиқишни ёқлаб овоз берди, 48,1 фоизи бунга қарши чиқди.
Айни пайтда, Шимолий Ирландия ва Шотландия фуқароларининг кўпчилиги ЕИ таркибида қолиш ниятини билдирди.
Мавзуга оид:
- Буюк Британия аҳолиси Евроиттифоқдан чиқишни ёқлаб овоз берди
- Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон истеъфога чиқади
- Тони Блэр Британиянинг ЕИдан чиқиши фавқулодда оқибатларга олиб келишини айтди
- Испания ташқи ишлар вазири Brexit’дан сўнг Гибралтарни биргаликда бошқаришни таклиф қилди
- Хитой томонларни Brexit’га вазмин муносабатда бўлишга чақирди
- Ангела Меркель Буюк Британиядаги референдум натижаларига изоҳ берди
- Brexit’дан сўнг Шотландияда ҳам янги референдум ўтказилиши мумкин
- Франсуа Олланд Brexit’дан сўнг Еврозонани мустаҳкамлаш лозимлигини айтди
- Брюссель Британияни «имкон қадар тезроқ» ЕИ таркибидан чиқишга чорлади
- Фотогалерея: Буюк Британия Brexit’га овоз берди
Изоҳ (0)