Австралиянинг Перт шаҳри ҳайвонот боғи дарахтга чиқувчи кенгурунинг 36 йил ичида биринчи марта дунёга келган боласи кўрсатилган видеони Facebook’да чоп этди. 6 ойлик болакай эндигина онасининг халтасидан бош чиқара бошлади, деб хабар бермоқда TJournal.
Кенгуру боласига Миан лақаби берилди. Айни пайтда дарахтга чиқувчи кенгурулар йўқолиб кетиш хавфи остида турибди, шу боис Миан популяцияни тиклаш жараёнининг муҳим бўғини бўлиши кутилмоқда.
Кенгурунинг бу тури, бошқа қариндошларидан фарқли равишда, дарахтларга осон чиқади ва дарахтдан дарахтга сакраб юради, баъзан сакраш масофаси 10 метрни ташкил қилади. Бундан ташқари, у 18 метр баландликдан сакраб, жароҳат олмаслиги билан диққатга сазовор.