Хитойнинг Хейлунсзян вилоятида 24 июнь, жума куни юк машинаси микроавтобус билан тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Авария Танюан ноҳиясида, маҳаллий вақт билан тахминан 9:00 атрофида юз берган. Юк машинасининг 22 йўловчини олиб кетаётган микроавтобус билан тўқнашуви натижасида 9 киши ҳалок бўлган, 13 киши тан жароҳати олган.
Хабар беришларича, ҳалок бўлганларнинг барчаси — микроавтобус йўловчиларидир.
ЙТҲдан сўнг юк машина ҳайдовчиси полиция томонидан қўлга олинган. Ҳозирги вақтда ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)