Германиянинг Фирнхайм шаҳридаги кинотеатрда ўт очган ва махсус бўлинма томонидан отиб ташланган эркакнинг жасади ёнидан граната ва худкуш камари топилган. Ҳозирда улар экспертизага жўнатилди, дея хабар беради «ТАСС».
Bild нашрига кўра, эркак 17 кишини гаровда ушлаб турган. Улардан бири кейинчалик ҳужум қилган кимса немис тилида қийналиб гапирганини билдирган.
Гаровдагилардан ҳеч бири жабрланмаган. Рўй берган ҳодисанинг талончиликка уриниш, сиёсий ёки мафкуравий сабабларга кўра ҳужум каби бир неча версиялари кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)