Буюк Британияда евроскептиклар мамлакатнинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиши бўйича референдумда ғалаба қозонди, деб ёзади «РБК». Овозларнинг кўпчилиги ҳисоблаб чиқилгач, Brexit тарафдорлари 51,8 фоиз овоз тўплади.
Овозларни ҳисоблаш якунланмаган бўлса-да, мавжуд маълумотларга кўра, Британиянинг Евроиттифоқдан чиқишини ёқлаб 16,7 миллиондан ортиқ киши овоз берган. Бу референдумга хулоса ясаш учун етарли.
Brexit тарафдорлари овозларнинг ярми ҳисоблаб чиқилганидан кейиноқ етакчилик қилаётган эди. Евроиттифоқдан чиқишни Англия ва Уэльснинг кўпчилик аҳолиси ёқлади, Шотландия ва Шимолий Ирландия аҳолисининг кўпчилиги эса қарши бўлди.
Изоҳ (0)