Япония мудофаа вазирлиги Токионинг Итигая туманидаги мажмуа ҳудудида жойлаштирилган Patriot PAC-3 зенит-ракета комплексларини шай ҳолатга келтирди. КХДР томонидан баллистик ракета учирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар бунга сабаб бўлди, деб маълум қилади «ТАСС».
Илгарироқ Япония мудофаа вазири Гэн Накатани, зарурат бўлса, КХДР баллистик ракетасини ушлаб қолиш тўғрисида кўрсатма бергани маълум бўлган эди. Учирилиши тахмин қилинаётган ракетани кузатиш мақсадида Aegis кўп функцияли жанговар ахборот бошқарув тизимига эга кемалар ҳозирланмоқда.
Изоҳ (0)