Россия тергов қўмитасининг билдиришича, 2014 йил сентябрининг охирида фуқаро Руслан Мухудинов ва бошқа бир қатор шахслар фуқаролар Шаванов, Дадаев, Анзор ва Шадид Губашев, Бахаев ва Эскерхановларга пул эвазига мухолиф сиёсатчи Борис Немцовни ўлдиришни таклиф қилган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, тилга олинган шахслар таклиф қилинган шартларга кўнган ва гуруҳ бўлиб қотилликни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, сиёсатчи Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февраль куни Москвада ўлдириб кетилган эди. Жиноят юзасидан тергов ишлари бугунги кунга қадар давом этмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)