Карелияда ҳалок бўлган 13 нафар боланинг жасади махсус рейс билан Москвага келтирилди. Бу ҳақда пойтахт фавқулодда хизматларидаги манба маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Манбага кўра, болаларнинг жасади Раменское аэродромига олиб келинган ва у ердан ўликхоналарга етказилган. 20 июнь, душанба куни Москвага омон қолган барча болаларни олиб келиш мўлжалланган. Махсус рейс «Внуково-3» аэропортига қўниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг Карелия Республикасида жойлашган оромгоҳда дам олаётган 47 бола ва тўрт нафар ёши катта кузатувчидан иборат гуруҳ Сямозеро кўлидан кечиб ўтаётган пайтда пўртана бошлангани ва бунинг оқибатида 14 нафар бола чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)