Қирғизистон пойтахти Бишкекда газ ташувчи машина портлаши қурбонлари сони 6 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Кўплаб куйиш жароҳатлари олган 30 ёшли эркак 18 июнь, шанба куни эрталаб Бишкек травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказида оламдан ўтди.
Олдинроқ ҳодиса оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида маълум қилинганди.
6 июнь куни Бишкекдаги юк машиналари тўхташ жойида газ ташиш учун мўлжалланган автоцистерна портлаб кетди, сўнг катта ёнғин бошланди. Бешта машина ёниб кетди, 26 дан 55 ёшгача бўлган ўн киши куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)