Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

МДҲ мамлакатлари соғлиқни сақлаш кенгаши Қозоғистон пойтахти Остонадаги йиғилишда аҳоли саломатлигига тамакининг салбий таъсирининг олдини олишга қаратилган қўшма ҳаракатлар режаси лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда  «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоат саломатлиги ва коммуникациялар департаменти директори Олег Салагайга кўра, режа аҳолини тамаки чекиш асоратларидан асраш бўйича намунавий қонун ва бу йўналишдаги давлат сиёсатини тамаки саноати аралашувидан ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқишдан иборат. 

Шунингдек, режада тамаки тутунисиз муҳитни яратиш, тамаки рекламаси ва ҳомийлигини ман этиш, тамаки маҳсулотларини зарарлилик даражасига қараб таснифлашни тақиқлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. МДҲ ижроия қўмитаси тузилмага аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида мазкур режани тасдиқлаш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаши лозим. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон ҳукуматининг 10 июндаги қарори билан алкоголь ва тамаки сотувчилари харидорлар ёшини аниқлаштириши талаб этилиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов