Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков тергов хавфсизлик бўйича паст талабларга эга оромгоҳ қандай қилиб Карелияда болаларни қабул қилганини аниқлаштириши кераклигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, Карелияда содир бўлган фожиа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Песков таъкидлашича, тергов ҳаракатлари давомида «бундай оромгоҳни танлаганлик учун жавобгарлик, шунингдек, хавфсизлик талаблари паст бўлган бундай оромгоҳ болаларни қандай қабул қилгани бўйича жавобгарлик» масаласи аниқлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг Карелия Республикасида жойлашган оромгоҳда дам олаётган 47 бола ва тўрт нафар ёши катта кузатувчидан иборат гуруҳ Сямозеро кўлидан кечиб ўтаётган пайтда пўртана бошлангани ва бунинг оқибатида 14 нафар бола чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)