Келиб чиқиши россиялик бўлган америкалик актёр Антон Ельчин бахтсиз ҳодиса оқибатида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда «Интерфакс». У 27 ёшда эди.
Актёрнинг жасади чиқиш дарвозасига ўрнатилган ғиштли почта қутиси ва автомобиль орасида қисилган ҳолда топилди.
Елчин репетицияга келмаганида актёрнинг дўстлари унинг йўқолганини маълум қилганди.
Антон Ельчин Ленинград шаҳрида туғилган, 1989 йилда эса у оиласи билан АҚШга кўчиб келганди. У «Юлдузли йўл («Стартрек»)», «Терминатор: Ҳалоскор келади» ва «Сув қундузи» фильмларидаги роллари билан машҳур бўлган.
Изоҳ (0)