Россиянинг Карелия Республикасида жойлашган Сямозеро кўлида чўкиб кетган 14 боланинг танаси сув остидан олиб чиқилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Терговнинг маълум қилишича, яқин атрофдаги оромгоҳда дам олаётган 47 бола ва тўрт нафар ёши катта кузатувчидан иборат гуруҳ Сямозеродан кечиб ўтаётган пайтда пўртана бошланган. Улар кетаётган сузиш воситалари ва транспортлари ағдарилиб кетган.
Қутқарувчилар сув тубидан 14 боланинг жасади олиб чиқилганини хабар қилди.
«14 ҳалок бўлган боланинг танаси юзага олиб чиқилди. Бедарак йўқолганлар йўқ, қидирувлар якунланди», — деб таъкидлади «Интерфакс»нинг фавқулодда хизматлардаги манбаси.
Омон қолганларнинг 25 нафари Сямозеродаги оролдан эвакуация қилинган. Яна 10 киши шу соатларда қирғоққа олиб ўтилмоқда.
Изоҳ (0)