Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 8 июндаги қарори билан жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш мақсадида дори воситалари ва тиббий буюмлар олиб кириш ҳамда мамлакатдан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Бу ҳақда, «Ўзбектуризм» миллий компанияси матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Низомда, агар тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлса, етти кунлик эҳтиёждан ошмайдиган миқдорда наркотик воситалар олиб киришга рухсат этилади. Бунда фуқаронинг яшаш мамлакатидаги тиббий муассаса тақдим этган, даволаниш курси учун тавсия этилган миқдорни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.
Шунингдек, психотроп моддаларни юқорида таърифланган ҳужжатсиз олиб киришга рухсат этилади. Бунда олиб кирилаётган психотроп моддаларнинг умумий миқдори ҳар бири икки ўрамдан бўлган беш номланишдаги воситалардан ошмаслиги керак.
Божхонадан ўтишда жисмоний шахслар ёнидаги наркотик воситалар ва психотроп моддаларни декларацияда акс эттириши шарт.
Бошқа турдаги дори воситаларининг мамлакатга олиб кирилиши учун бундай ҳужжат талаб этилмайди. Бунда олиб кирилаётган дори воситаларининг умумий миқдори ҳар бири беш ўрамдан бўлган ўн номланишдаги воситалардан ошмаслиги керак. Олиб кирилаётган тиббий буюмлар миқдори бештадан ошмаслиги лозим.
Изоҳ (0)