Жиззах вилоятининг Арнасой тумани «Бахтли» маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйди.
– Чақалоқлар соғлом ва тетик, – дейди ҳамшира Гўзал Тиллаева. – Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда. Чақалоқлар ҳам, уларнинг онаси ҳам доимий тиббий назоратда.
Изоҳ (0)