Ўзбекистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўтказиладиган 23—24 июнь кунлари Тошкентдан учиб кетадиган йўловчиларнинг барчаси аэропортга рейсдан тўрт соат аввал етиб келиши керак. Тегишли билдиришнома авиакасса ва сайёҳлик агентликлари томонидан тарқатилди, деб ёзади «Газета.uz».
Шунингдек, жадвалда ўзгаришлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида қўшимча равишда огоҳлантирилди, шу туфайли, ҳам халқаро, ҳам маҳаллий рейслар йўловчилари телефон орқали парвоз вақтини аниқлаштириши сўралди.
Изоҳ (0)