23–24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман иштирок этади. Бу ҳақда, БМТ янгиликлар марказига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Кутилаётган саммит муҳим аҳамиятга эгадир, негаки Ўзбекистоннинг 2010 йилдаги раислиги доирасида БМТ ва ШҲТ котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан декларация имзоланган эди, деб таъкидланади хабарномада.
Саммит арафасида БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакилининг мактуби чоп этилди. Унга ШҲТнинг минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида материал илова қилинди.
Изоҳ (0)