АҚШнинг Техас штати Амарилло шаҳридаги Walmart гипермаркетида отишма уюштиришда гумон қилинган шахс отиб ташланди, деб ёзади «Интерфакс» Associated Press’га таяниб.
Полиция маълумотларига кўра, у гаровга олган кишиларга зиён етмаган. Ҳодиса юз берган вазият аниқлаштирилмоқда.
Амариллодаги Walmart дўконида юз берган отишма ҳақида 14 июнь, сешанба куни кечқурун маълум бўлди. Гипермаркет ташрифчиларини эвакуация қилишди, унга олиб бориладиган йўлларни ёпиб қўйишди. Полициячилар фуқаролардан бинога яқин келмасликни сўради.
Изоҳ (0)