Уэльс маликаси Диана 1986 йилда Австрияга сафари чоғида кийган яшил кўйлак кимошди савдосида 96 минг фунт стерлингга сотилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Kerry Taylor Auctions аукцион уйига таяниб.
Оқшом либоси Диананинг буюртмаси билан дизайнер Кэтрин Уолкер томонидан тикилган эди. Уэльс маликаси дизайнерга тўлиқ ишонган, шу туфайли, ҳатто кўйлакнинг эскизини кўрсатишни ҳам сўрамаган.
Бундан ташқари, савдолар чоғида дизайнер Дэвид Эммануэлнинг катак-катак яшил жун палтоси 11 250 фунт стерлингга сотилди, малика уни 1985 йилда Венецияга кийиб борган эди.
Изоҳ (0)