НАТО Европа шарқида ротация асосида яна тўртта батальон жойлаштириш масаласини келишиб олди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Биз Европа шарқида қўшинлар ҳозирлигини кучайтириш ва ротация асосида Эстония, Латвия, Литва ва Польшада тўртта батальон жойлаштиришга қарор қилдик», — дея таъкидлаган бош котиб матбуот анжуманида.
Столтенбергга кўра, бундай чоралар альянс хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, НАТО Россия билан қарама-қаршиликка интилмайди.
Изоҳ (0)