Франция ҳукуматининг расмий вакили Стефан Ле Фоль Парижнинг Маньянвиль шаҳрида 13 июнь, душанба куни кечқурун полициячи ва унинг рафиқаси ўлдирилишини теракт деб атади. Бу ҳақда, унинг RTL радиостанциясидаги чиқишига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўз навбатида, Франция ИИВ раҳбари Бернар Казнев жиноятчи полиция офицери ва унинг Ивлин департаменти комиссариати ходими бўлган рафиқасини ўлдирганлигини маълум қилди.
«Бу теракт эди, даҳшатли фожиа. Мен мазкур икки полициячини таниганларга ва полиция махсус топшириқли бўлинмасининг ҳужуми давомида қутқариб қолинган кичкина болага ҳамдардлигимни маълум қилмоқчиман», — деди Ле Фоль.
«Бу, шубҳасиз, террорчилик ҳаракатидир», — деди Франция президенти Франсуа Олланд вазирлар маҳкамасининг фавқулодда йиғилишида.
Изоҳ (0)