Францияда давом этаётган футбол бўйича Евро—2016 мусобақасининг «D» гуруҳида 1-тур беллашувлари якунланди.
Евронинг амалдаги чемпиони ҳисобланган Испания терма жамоаси 2016 йилги турнирни Чехия устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Ўйиндаги ягона гол 87-дақиқага келиб «Барселона» ҳимоячиси Пике томонидан киритилди. Унга пас Андрес Иньеста томонидан етказиб берилди.
Испания терма жамоасининг ҳужум чизиғида аввалига Нолито ва Альваро Мората ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда эса Ариц Адурис ҳамда Педро Родригес майдонга тушди. Бу футболчиларнинг бирортасига ҳам гол уриш насиб қилмади. Қайд этиш керак, 35 ёшни қарши олган «Атлетик» ҳужумчиси Ариц Адурис Европа Чемпионатида ўзининг дебют учрашувини ўтказди.
«D» гуруҳи 1-турининг илк ўйинида Хорватия терма жамоаси «Реал» аъзоси Лука Модричнинг голи эвазига Туркияни таслим қилганди.
Мазкур зонада 2-тур ўйинлари 17 июнь куни бўлиб ўтади. Унда Испания Туркияни имтихон қилса, Чехия ва Хорватия термалари ўзаро кураш олиб боради.
[wpse_match id="351134" show_title=1]
Изоҳ (0)