«Аш-Шабоб» гуруҳи жангарилари жосусликда гумонланган олти кишини омма олдида қатл қилди, деб ёзади «ТАСС».
Тўрт киши 10 июнь куни Сомали жануби-ғарбидаги Булофулай қишлоғида ўлдирилди. Улардан бири жангарилар томонидан АҚШга 2014 йил сентябрида гуруҳнинг собиқ раҳбари Аҳмед Абду Годанни ўлдиришда ёрдам берганликда айбланди.
Шу куниёқ Жуба вилоятида экстремистлар икки кенияликни омма олдида жазолади. Уларни жангарилар Кения ҳудудида «Аш-Шабоб» бошлиқлари йўқ қилинишига алоқадорликда гумонлади.
Изоҳ (0)