Австралиянинг Лонсестон шаҳрида минглаб ўргимчаклар бўталар устига улкан тўрларни тўқиб ташлади, деб ёзади TJournal. Бунга ҳудудда содир бўлиб, ўргимчакларни улар одатда яшайдиган жойдан қувиб солган кучли сув тошқини сабаб бўлди.
Австралия музейи арахнологи (ўргимчаксимонларни ўрганувчи олим) Грэм Милледж тушунтиришича, «ўргимчаклар уча олмайди, шу сабабли ипак толаларда туриб, ҳавода сузаётгандек бўлади».
Ушбу ҳашаротлар ўргимчак тўрини ҳавога чиқаради, шунда шамол уни хавфсиз жойларга чўзиб боради. Сув тарқалгач, ўргимчаклар ерга тушади.
Изоҳ (0)