Россиялик теннисчи Мария Шарапова аксилдопинг қоидаларини бузганлиги учун икки йилга барча мусобақалардан четлаштирилди. Бу ҳақда Халқаро теннис федерациясининг (ITF) расмий Twitter’и орқали маълум қилинди, деб ёзмоқда «Газета.ru».
Эслатиб ўтамиз, март ойининг бошларида Шарапова фавқулодда матбуот анжуманида Australian Open’даги допинг-пробаси ижобий чиққанини тан олди. Халқаро теннис федерацияси спортчини 12 мартдан бошлаб мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этди.
Илгарироқ Шарапова Forbes’нинг энг кўп ҳақ тўланадиган спортчи аёллар рўйхатида биринчиликдан маҳрум бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)