АҚШ президенти Барак Обама афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг 10 июнь, жума куни бўлиб ўтадиган дафн маросимида қатнашмайди. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Жон Фридман маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Президент рафиқаси билан бирга Вашингтонда қизи Малиянинг битирув оқшомида бўлади», — деди у.
Фридманнинг сўзларига кўра, президентнинг энг яқин ёрдамчиларидан бири жаноза чоғида эр-хотин Обамалар номидан хат ўқиб беради.
Эслатиб ўтамиз, 74 ёшли Муҳаммад Али 3 июнь куни Американинг Финикс шаҳридаги касалхоналардан бирида вафот этди, у ерга боксчи нафас олиш билан боғлиқ муаммолар туфайли етказилган эди.
Аввалроқ Обама Муҳаммад Алининг бокс қўлқопини ўз иш кабинетида сақлашини тан олган эди.
Изоҳ (0)