Муҳаммад Алининг жасади ортилган самолёт 5 июнь, якшанба куни афсонавий боксчининг она шаҳри — Луисвилл (Кентукки штати)га қўнди, у ерда дафн маросими бўлиб ўтади, деб ёзади «РИА Новости».
Али 3 июнь, жума куни Финиксдаги касалхоналардан бирида вафот этган эди.
Муҳаммад Али билан хайрлашув ва дафн маросими 10 июнь, жума куни Луисвилл шаҳрида бўлиб ўтади.