Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 7 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2929 сўм 14 тийин этиб белгиланди. Бу 31 майдаги курсга нисбатан 4 сўм 51 тийинга кўп.
7 июндан эътиборан 1 евро қиймати 3305 сўм 15 тийин (31 майдаги курсга нисбатан 21 сўм 33 тийин арзон), 1 Хитой юани 446 сўм 24 тийин (31 майдаги курсга нисбатан 1 сўм 77 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 43 сўм 81 тийин (31 майдаги курсга нисбатан 47 тийин арзон) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.