7 июнь, сешанба куни Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва иссиқ об-ҳаво шароити сақланиб қолади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Маълумот беришларича, сешанбага ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +14...+19 даража, Тошкент шаҳрида +20...+22 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +22...+27 даража, қолган ҳудудларда +20...+25 даража илиқ бўлади.
7 июнь куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +25...+30 даража, Тошкент шаҳрида +35...+37 даража, қолган ҳудудларда +40...+42 даражагача илиқ бўлади. Шу куни мамлакатнинг ҳеч бир ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди.