Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Гулистон шаҳридаги суғориш ва мелиорация объектларининг самарали тарзда ишлашини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди, деб ёзади Norma.
Гулистон Гидробоғланмалар ва «Дўстлик» канали бошқармасига вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан «Дўстлик» каналининг реконструкция қилинган қисми (3,345 км)да жойлашган қурилиши тугалланган объектларни бепул бериш ҳақида қарор қабул қилинди.
Ҳужжатда Гулистон шаҳар Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ирригация бошқармасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2017—2018 йилларда сотиб олинадиган транспорт воситалари ва механизмлар рўйхати келтирилди.