ИШИД жангарилари Ироқнинг Мосул шаҳрида 19 нафар курд қизини қатл қилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Курдистон ватанпарварлик иттифоқи медиамарказининг маҳаллий фаоллардан бири — Абдулла ал-Маллага таяниб билдиришича, 2 июнь куни ИШИД жангарилари Мосулнинг марказий майдонларидан бирида темир қафаслар ўрнатиб, уларнинг ичидаги 19 нафар қизни юзлаб одамлар кўз ўнгида ёқиб юборган.
Айтилишича, қизлар жангариларнинг жорияларига айланишга қарши чиққанлари боис шу тариқа жазоланган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)