Цзянси (Шарқий Хитой) ва Хубэй (Марказий Хитой) провинциялари расмийлари кучли ёмғирлар келтириб чиқарган тошқинлар туфайли 4,6 мингдан ошиқ кишини эвакуация қилди. Юз минглаб киши моддий зарар кўрди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Цзянсида бир киши ҳалок бўлди, 1,8 минг киши хавфсиз жойга кўчирилди. Хубэйда эса 2,8 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Провинцияда 26 минг гектарга яқин экин майдони сув остида қолди, расмийлар кўрилган зарарни 400 миллион юан (60,74 миллион доллар)га баҳолади.
Мамлакат жануби-ғарбидаги Чунцин мегаполисида шиддатли ёмғирлар сабабли 381 минг киши моддий жабр кўрди. Маҳаллий расмийлар бу ҳудуддаги тошқиндан кўрилган зиён 749 миллион юан (115 миллион доллар)ни ташкил этганини билдирмоқда.
Изоҳ (0)