EgyptAir авиакомпаниясининг A320 самолёти Ўртаер денгизига қулашигача бўлган 24 соат давомида ҳаво кемаси ишида камида уч марта носозликлар кузатилган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Parisien нашри манбаларига кўра, лайнер ишидаги носозликлар Эритрея пойтахти Асмэра, шунингдек, Тунис ва Мисрдан парвоз чоғида қайд этилган. Ҳалокатдан бир кун аввал A320 ўрта масофадаги олтита парвозни амалга оширган. Франция телевидениесининг билдиришича, самолёт фожиа кунида камида уч бор курсини ўзгартириш ёки фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ EgyptAir авиакомпанияси 19 май куни радарлардан ғойиб бўлган A320 лайнерининг ҳалокати юзасидан бир ойдан сўнг дастлабки ҳисоботни тайёрлаши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)